Американинг Жонс Хопкинс университети 26 май куни дунёда қайд этилган коронавирус инфекцияси ҳолатлари сони 527 339 770 нафарга етганини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Фото: «ISO»
Дунёда вирус тарқалиши бошланганидан бери 6 283 025 киши коронавирусдан вафот этган. 20 миллиондан ортиқ инфекцияга эга мамлакатлар қаторига АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия, Франция, Германия ва Буюк Британия киради. Касалланганлар ва инфекция оқибатларидан вафот этганлар сони қуйидагича:
АҚШ — 83 706 662 ва 1 003 743
Ҳиндистон — 43 144 820 ва 524 525
Бразилия — 30 851 191 ва 666 261
Франция — 29 605 798 ва 149 095
Германия — 26 198 811 ва 138 779
Буюк Британия — 22 462 129 ва 178 973.
Аввалроқ АҚШда коронавирусдан тузалганлар сурункали касалликка чалинаётганди. Шунингдек, АҚШда коронавирусдан ўлим кўрсаткичи рекорд ўрнатганди.