Жаҳон - 13:28 · 27.05.2022

Россияда 12 йил қидирувда бўлган ўзбекистонлик эркак қўлга олинди

Россиянинг Ленинград вилояти Киров туманида 25 май куни федерал қидирувдаги 43 ёшли ўзбекистонлик эркак қўлга олинди. Бу ҳақда «47Channel.ru» хабар берди.

Фото: «Азия-Плюс»

Эркак 2008 йилдан бери Бошқирдистонда жиноят содир этгани учун федерал қидирувда бўлган. У 2007 йилнинг 25 июлидан 2008 йилнинг 11 апрелига қадар Салават шаҳри аҳолисини ишончига кириб, улар берган пулларни ўзлаштирган. Зарарнинг умумий миқдори 6 447 000 рублни (таҳминан 1 068 457 032 сўм ёки 96 692 доллар) ташкил этган.

Шундан сўнг эркак қўлга олинган ва унга нисбатан бўлиб туган ҳудудини тарк кетмаслик профилактика чораси танланган. Аммо у Бошқирдистонни тарк этиб, ғойиб бўлган. Жиноятчи 2008 йил октябрь ойида қидирувга берилган, 12 йил ўтиб қўлга олинган. Унинг қўлга олингани ҳақида Салават терговчилари хабардор қилинган. Мазкур ҳолат юзасидан «Фирибгарлик» моддаси билан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик эркак 19 ёшли қизни зўрлаганди. Шунингдек, Қозоғистонда ўзбекистонлик эркак даштда ўлик ҳолда топилганди.

Bugun — LIVE