Самарқандда «Cobalt» вояга етмаган пиёдани уриб, учириб юборди — видео
Жабрланувчининг соғлиғи ҳақида маълумот берилди
Самарқанд вилояти Ургут туманида 25 май куни «Cobalt» вояга етмаган пиёдани уриб, учириб юборди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқрамаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳодиса туманнинг Навоий Шох кўчасидан ўтувчи йўлда содир бўлди. Аниқланишича, «Cobalt» автомобиль ҳайдовчиси туманнинг Пастки Калангар маҳалласида яшовчи 2006 йилда туғилган пиёда А.Н.ни уриб юборган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жабрланувчи турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Наманганда «Lacetti» 6 ёшли болани уриб юборгани хабар қилинганди. Жабрланувчи бир неча кун жонлантириш бўлимида ётганди.