Жамият, Самарқанд - 10:30 · 27.05.2022

Самарқандда «Cobalt» вояга етмаган пиёдани уриб, учириб юборди — видео

Самарқанд вилояти Ургут туманида 25 май куни «Cobalt» вояга етмаган пиёдани уриб, учириб юборди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқрамаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, ҳодиса туманнинг Навоий Шох кўчасидан ўтувчи йўлда содир бўлди. Аниқланишича, «Cobalt» автомобиль ҳайдовчиси туманнинг Пастки Калангар маҳалласида яшовчи 2006 йилда туғилган пиёда А.Н.ни уриб юборган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жабрланувчи турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Наманганда «Lacetti» 6 ёшли болани уриб юборгани хабар қилинганди. Жабрланувчи бир неча кун жонлантириш бўлимида ётганди.

Bugun — LIVE