Жаҳон - 15:13 · 27.05.2022

Twitter акциядорлари Илон Маскни судга берди

Twitter акциядорлари миллиардер Илон Маскни шахсий манфаатлар учун ижтимоий тармоқ акцияларини манипуляция қилгани юзасидан судга берди. Бу ҳақда «Business Insider» хабар берди.

Фото: «Medium»

Акциядорлар 25 апрель куни Twitter’ни сотиб олиш бўйича шартнома имзолаганидан бери Маскнинг хатти-ҳаракатидан шикоят қилмоқда. Хусусан, улар Маскнинг платформадаги ботлар ҳақида қўшимча маълумотсиз битим давом эта олмаслиги ҳақидаги сўнгги баёнотини қоралаган.

Шикоятда айтилишича, келишув имзолангандан кейин «Маск баёнотлар бериб, твитлар жўнатиб, битимга шубҳа уйғотишга ва Twitter акциялари қийматини сезиларли даражада пасайтиришга қаратилган фаолият билан шуғулланган». Бу орқали миллиардер харидни тўхтатмоқчи бўлгани қайд этилган.

Мазкур хатти-ҳаракат даъвода ноқонуний деб номланган. Акциядорлар Twitter акцияларига эгалик қилган ҳар бир киши учун товон пули талаб қилмоқда.

Аввалроқ Илон Маск компания раҳбари лавозимидан бўшамоқчилигини маълум қилинганди. Шунингдек, у Марсга парвоз чиптасининг нархини очиқлаганди.

Bugun — LIVE