Жаҳон - 19:30 · 27.05.2022

Украинада карантин муддати узайтирилди

Украинада коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун карантин кузгача узайтирилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «Anadolu»

Мамлакат бош вазири Денис Шмигаль карантин ва фавқулодда ҳолат тартиби 2022 йил 31 августга қадар узайтириш тўғрисидаги қарор лойиҳасини маъқулланган. Мамлакатда аввалроқ беш даражали карантин зоналари мавжуд бўлган — яшилдан қизилгача. Бунда қаттиқ чекловлар жорий этилган. Бироқ 26 март куни ҳукумат маълум бир минтақадаги эпидемик вазиятга қараб, мамлакатни карантин зоналарига бўлишни бекор қилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 27 майдаги маълумотига кўра, 41,1 миллион аҳолига эга бўлган мамлакатда пандемия бошланганидан буён 5 миллиондан ортиқ коронавирус инфекцияси аниқланган, 4,8 миллиондан ортиқ киши тузалган, 105,5 нафардан ортиқ одам касаллик оқибатида ҳалок бўлган. Карантин зоналари бўйича статистик маълумотлар эса эълон қилинмаяпти.

Аввалроқ Россия аҳолини коронавирус қўпайишидан огоҳлантирганди. Шунингдек, Бельгияда қатор коронавирус талаблари бекор қилинган.

Bugun — LIVE