Жаҳон - 19:28 · 27.05.2022

Янги Зеландия ҳукумати аҳолини тўртинчи доза билан эмланишга чақирди

Янги Зеландия ҳукумати касалликка чалиниш хавфи юқори бўлганларга вакцинанинг тўртинчи дозаси билан эмланишни тавсия қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Мамлакатнинг коронавирусга қарши кураш вазири Крис Хипкинз бу бўйича маълумот берган. «COVID-19 билан касалланиш хавфи юқори бўлган ёки ушбу инфекциядан жиддий асоратларни бошдан кечириши мумкин бўлган одамлар 2022 йил 1 июлдан бошлаб иккинчи доза олиш ҳуқуқига эга бўлади», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, иккинчи бустер доза шамоллашнинг мавсумий чўққиси тугагунга қадар амалга оширилиши керак.

«Кекса фуқаролар, қариялар, ногиронлар уйлари ва мактаб-интернатлари аҳолиси, ногиронларни парваришлаш хизмати ходимлари, шунингдек, иммунитети заиф одамлар эмланиши керак», — деган вазир.

Аввалроқ коронавирусдан тузалгач одам оғир касаллика чалиниши мумкинлиги маълум қилинганди. Шунингдек, ЖССТ коронавирус пандемияси тугамаганини эълон қилган.

Bugun — LIVE