Андижон, Жамият - 12:30 · 28.05.2022

Андижонда ўгай қизига шафқатсиз муносабатда бўлган аёл иши бўйича маълумот берилди — видео

Андижон вилояти Олтинкўл туманида яшовчи Х.М. ўгай қизи И.Ҳ.га нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлгани аниқланди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Фото: Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Аниқланишича, Олтинкўл тумани Ганжиравон маҳалласида яшовчи 2011 йилда туғилган вояга етмаган И.Ҳ.га нисбатан 22 май куни ўгай онаси Х.М томонидан тан жароҳати етказилган.

Шунингдек, шу куни вояга етмаган Ҳ.И бобоси Х.И ҳамда бувиси И.С. истиқомат қилаётган уйга қочиб келган. Уларга бўлган воқеани айтиб беради ва шу маҳалладаги (вафот этган онасининг ота-онаси) Қ.А ҳамда бувиси Қ.З.нинг яшаш хонадонига олиб бориб қўйишни илтимос қилган.

Мазкур хонадонга боргандан сўнг холаси Р.З. жияни И.Ҳ.га нисбатан етказилган тан жароҳатларини видеотасвирга олиб ижтимоий тармоқларга жойлагани аниқланди.

27 май куни вояга етмаган И.Ҳ.даги тан жароҳатларининг оғирлик даражасини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Bugun — LIVE