Жаҳон - 11:54 · 28.05.2022

Австрия канцлери Путинга ультиматум қўйди

Австрия канцлери Карл Нехаммер 27 май куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилиб, унга ультиматум қўйди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РБК»

Канцлернинг сўзларига кўра, у Путинга «Газпром» Австриянинг Хайдах ҳудудидаги газ омборидан фойдаланмаса, ундан маҳрум бўлишини айтган.

«У яна барча етказиб беришлар тўлиқ бажарилишига кафолат берди. Мен унга агар ‘Газпромʼ газ омборидан фойдаланмаса, уни йўқотишини ва бошқа энергия етказиб берувчиларга берилишини таъкидладим», — деган Нехаммер.

Канцлернинг қайд этишича, Россия президенти билан Украинадаги вазият бўйича суҳбат ўта «қизғин ва жиддий» бўлган. Хусусан, маҳбусларни алмашиш масаласида Кремль раҳбари Украина билан фаол музокаралар олиб боришга тайёрлигини билдирган. Путин Халқаро Қизил Хоч қўмитасига украиналик ҳарбий асирларга ёрдам беришга ҳам рухсат берган.

Аввалроқ Польша бош вазири Норвегияга нефть ва газ экспортидан тушган фойдани Украина билан бўлишишни таклиф қилганди. Шунингдек, Германия ва Италия газни рублда сотиб олиши ҳақида хабар берилган.

Bugun — LIVE