Илм-фан - 19:55 · 28.05.2022

Чақалоқлар коронавирусга чалинганини қандай аниқлаш мумкин?

Чақалоқлар одатда коронавирусга чалинса, касалликни енгил ўтказади. Қуйида уларда қандай симптомлар кузатилиши ҳақида маълумот берилади.

Фото: «The Conversation»

Мутахассислар чақалоқда коронавирус аниқланса, ташвишланмаслик кераклигини айтган. Ковидга чалинган беморларда кузатиладиган аломатлар эса қуйидагича:

  • бурун битиши;
  • исима;
  • йўтал;
  • овқатланишдаги қийинчиликлар;
  • нафас олишнинг қийинлашиши;
  • ҳолсизлик.

Бундан ташқари, 25 фоиз ковидга чалинган чақалоқларда касаллик симптомлари кузатилмайди. Болаларнинг иситмаси кўтарилса ёки ноқулайлик ҳис қилса уларга парацетамол ёки ибупрофен бериш тавсия этилади. Бурунга томизиладиган шўр сув томчилари бурун битишида ёрдам беради. Аммо болага бирон бир дори беришдан олдин шифокор маслаҳатини олиш тавсия қилинади.

Аввалроқ қайси мамлакатларда коронавирусга чалиниш кўрсаткичи юқорилиги маълум қилинган. Шунингдек, коронавирусдан тузалгач одам оғир касаллика чалиниши мумкинлиги ҳақида хабар берилган.

Bugun — LIVE