Жаҳон - 19:45 · 28.05.2022

Кипр сайёҳлардан барча коронавирус чекловини олиб ташлайди

Кипр ҳукумати 1 июндан бошлаб коронавирусга қарши кураш бўйича ўрнатилган барча чекловларни олиб ташлайди. Бу ҳақда «МИР 24» хабар берди.

Фото: «НикВести»

Сайёҳлар энди эмланиш сертификати ёки ПЗР тести натижаларини тақдим этиши шарт эмас. «Кипр Вазирлар Маҳкамаси мамлакатдаги эпидемиологик вазият яхшилангани сабабли, 1 июндан бошлаб аэропортлар ва портларда саёҳатчилар учун барча ковид чекловларини бекор қилишга қарор қилди», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, 1 июндан бошлаб барча саёҳатчилардан, келаётган давлатидан қатъи назар, амалдаги эмланиш сертификати, ковидга чалингани ҳақида сертификат ёки ПЗР тести натижаси талаб этилмайди.

Аввалроқ Кипрда ковид чекловларидан бири бекор қилинганди. Шунингдек, Кипрда коронавируснинг «дельтакрон» штами аниқланганди.

Bugun — LIVE