Илм-фан - 19:57 · 28.05.2022

Ковид Паркинсон касаллиги ривожланиши хавфини оширади

АҚШнинг Томас Жефферсон ва Нью-Йорк университети олимлари коронавирус Паркинсон касаллиги ривожланиши хавфини ошришини аниқлаш учун тадқиқот ўтказди. Бу ҳақда «New Atlas» хабар берди.

Фото: «Shutterstock»

Тадқиқот муаллифи Ричард Смейн вирусли инфекция тўғридан-тўғри нейродегенератив касалликка олиб келмаслиги, бироқ Паркинсонни ривожлантирувчи омилларга сабаб бўлишини айтган. Смейннинг олдинги тадқиқоти шуни кўрсатдики, «H1N1» грипп вируси билан касалланган сичқонлар нейродегенерацияга кўпроқ дуч келган. Шу сабабли, Смейн ва унинг ҳамкасблари SARS-CoV-2 инфекциясидан келиб чиққан нейрояллиғланиш баъзи нейронларни заифлаштириши ва Паркинсон касаллигини ривожланиш хавфини ошириши мумкинлигини таъкидлаган.

Маълумот ўрнида, 1918 йилдаги испан грипи пандемиясидан бир неча йил ўтгач, бутун дунё бўйлаб Паркинсон касаллигининг янги ҳолатлари кузатилган. Вирусли инфекция ва Паркинсон касаллиги хавфи ўртасидаги боғлиқлик бир асрдан кўпроқ вақт давомида олимлар учун сир бўлиб келган.

Аввалроқ коронавирус болаларда оғир жигар касаллигига олиб келиши маълум қилинганди. Шунингдек, ковиддан кейин ҳид билиш ҳиссини қандай тиклаш мумкинлиги ҳақида хабар берилган.

Bugun — LIVE