Жаҳон - 10:53 · 28.05.2022

Кремль Украинадаги уруш тугаши мумкин бўлган муддатни эълон қилди

Россия армиясининг Донбассда олдинга силжиши фонида Кремль Киевга эҳтимолий ҳужумни яна бир бор муҳокама қилмоқда ва бир неча ой ичида «Украинадаги урушда ғалабага эришишга» умид қилмоқда. Бу ҳақда Кремлга яқин икки манба ва Россия президенти маъмуриятидаги бир суҳбатдош «Медуза»га маълум қилди.

Фото: «The Guardian»

Келтирилишича, Украина расмий вакилларининг Россия ҳарбийларининг Донбассдаги ҳужумига оид баёнотлари тобора хавотирга солмоқда. Улардан баъзиларига қараганда, Киевни йирик мағлубият кутмоқда.

«Кремль 2022 йил май ойи охирида Донецк ва Луганскнинг бутун ҳудудини рус қўшинлари томонидан босиб олинишини ‘ғалабани эълон қилиш’нинг ‘минимал дастури’ деб ҳисоблайди. Ҳозир Украина назорати остида Луганск вилоятининг қарийб беш фоизи ва Донецк вилоятининг 40 фоиздан бир оз кўпроғи қолмоқда. ‘Максимал дастур‘ Киевни қўлга олишни билдиради. Катта эҳтимол билан, кузга келиб ҳаммаси тугайди», —дейди манбалардан бири.

Таъкидланишича, бундай прогноз нафақат Кремлда, балки «Ягона Россия» раҳбариятида ҳам тарқалган. Кремль уруш давом этса, Ғарб давлатлари Украинани молиявий ва қурол-яроғ билан оммавий қўллаб-қувватлашда давом этишига шубҳа қилмоқда.

«Эртами кечми, Европа Украинага қурол ва пул томондан ёрдам беришдан чарчайди. Кузга яқинроқ Россия билан иситиш мавсуми учун газ ва нефт бўйича музокаралар олиб бориш керак бўлади. Россия армияси иккинчи даражали аҳоли пунктларини эгаллаб олгани, уларда қандайдир муаммолар борлиги айтилмоқда. Ҳа, блицкриг (қисқа муддатли уруш режаси) иш бермади, аммо бу ғалаба қозониб бўлмайди, дегани эмас», — дейди исмини ошко қилмаган Россия расмийси.

Аввалроқ Зеленский Россия билан музокарани тиклаш шартини айтганди. Шунингдек, Россия президентига суиқасд уюштирилгани маълум қилинган.

Bugun — LIVE