Жаҳон - 15:40 · 28.05.2022

Лукашенко Украина билан чегарадаги вазият жиддийлигини айтди

Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакат чегарасида ҳарбий-сиёсий вазият кескинлигини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Foreign Policy»

Президент чегарачилар куни муносабати билан ўтказилган байрам табригида бу бўйича маълумот берган.

«Бизнинг оғир замонамизда, худди саккиз ўн йил аввал бўлгани каби, Ватан сарҳадлари яқинида ҳам кескин ҳарбий-сиёсий вазият юзага келмоқда. Мудофаанинг олдинги сафида яшил қалпоқли аскарлар туради. Бугун биз учун матонат, мардлик, қасамёдга, халққа садоқат каби тушунчалар ўзгача маъно касб этмоқда. Бу фазилатлар билан чегарачилар ҳамиша ажралиб туради. Улар душманни қарши олиб, жонини аямай курашади», — деган Лукашенко.

У Беларусь зарур бўлса, ўз мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишини айтган. Ўз навбатида, Украина томони Беларусь чегарадаги қўшинларини фаоллаштирганини қайд этган.

«Гомель вилоятида Беларуснинг қуролли кучлари радиоэлектрон уруш маневрлари гуруҳи жойлаштирилган», дейди Украина қуролли кучлари бош қўмондони.

Аввалроқ Беларусь Польша ва Болтиқбўйи давлатлари билан чегарага қўшин жойлаштирганди. Шунингдек, Беларусь Украинада «махсус операция» олиб борган.

Bugun — LIVE