Мамаризо Нурмуродов Марказий банк бошқаруви раиси этиб қайта тайинланди
Олий Мажлис Сенатининг 28 май кунги йигирма олтинчи ялпи мажлисида Мамаризо Нурмуродов Марказий банк бошқаруви раиси этиб қайта тайинланди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.
Фото: Сенат ахборот хизмати
Қайд этилишича, Марказий банк бошқарув раиси Мамаризо Нурмуратовнинг ваколат муддати тугаганлиги муносабати билан сенаторлар мазкур лавозимга тайинловни амалга ошириш масаласини кўриб чиққан.
Президент тақдимномасига мувофиқ, Мамаризо Нурмуратов МБ раислигига қайта тайинланган.
Маълумот ўрнида, Мамаризо Нурмуратов 2017 йилда мазкур лавозимга келган. Шунингдек, у Марказий банк бошқарув раиси лавозимига 5 йил муддатга тайинланади.