Жамият - 9:13 · 28.05.2022

Навоийда «Damas»да 29 бош қўй олиб кетилаётгани аниқланди — видео

Навоий вилояти Кармана туманида ўтказилган рейд тадбирларида бухоролик ҳайдовчи «Damas»да 29 бош қўй олиб кетаётгани аниқланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram / @YHXX_UZ

Маълум қилинишича, ҳайдовчи ички ишлар ходимлари ишорасига бўйсунмай, машина тезлигини ошириб, қочиб кетган. У хонадонлардан бирининг дарвозахонасига кириб тўхтаган. Шундан сўнг ҳайдовчининг шахсига аниқлик киритилган.

«Машинада қўй бор, ҳужжатларим мавжуд», дейди ҳайдовчи. Аниқланишича, фуқаро тегишли ҳужжатсиз машина бошқариб келаётган бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилган.

Эслатиб ўтамиз, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 9 октябрь куни бўлиб ўтган брифингда Бош прокуратура бошқармаси катта прокурори Ўктам Ўтаев Қашқадарёдаги давлат қўриқхонаси ҳудудида маҳаллий фуқаролар ноқонуний равишда қўй-эчки боқиб келгани ҳақида айтиб ўтганди.

Bugun — LIVE