Жаҳон - 13:59 · 28.05.2022

Россия маймунчечак АҚШ лабараторияларидан келиб чиққанини маълум қилди

Маймунчечакнинг «Ғарбий Африка» штами Нигериядан келиб чиққан, у ерда АҚШнинг камида тўртта биологик лабораторияси жойлашган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Россия Қуролли кучларининг радиация, кимёвий ва биологик мудофаа кучлари бошлиғи Игор Кириллов бу бўйича маълумот берган.

«Маймунчечак қўзғатувчиси ҳисобланган ‘Ғарбий Африкаʼ штами АҚШ биологик лабараториялари жойлашган Нигериядан келиб чиққан. Мавжуд маълумотларга кўра, Нигерияда Вашингтон томонидан назорат қилинадиган камида тўртта биологик лаборатория мавжуд», — деган у.

Кириллов АҚШ биохавфсизликни қайта-қайта бузаётганини айтиб, ЖССТни Абужа, Зария ва Лагосдаги АҚШ томонидан молиялаштирилган лабораторияларни текширишга чақирган.

«Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, ҳозирги кунга қадар маймунчечакка чалиганларнинг 98 фоизи жинсий алоқада бўлган 20 ёш йигитлар ҳисобланади», — дейди Кириллов. У АҚШда жойлашган лабораториялардан чечак қўзғатувчиси бўлган ампулаларнинг террорчилар қўлига тушиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирган.

Шунингдек, россиялик расмий лабараториялардаги фаолият ноқонуний амалга оширилгани, чунки Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 1996 йилдаги резолюцияси чечак қўзғатувчисини фақат битта Америка лабораториясида – Атлантадаги Инфекцияни назорат қилиш ва олдини олиш марказида сақлашга рухсат берганини айтган.

Кириллов америкалик инструкторлар Украинадаги биолабораторияларда чечак тарқалишига шошилинч чоралар кўришни ўргатишганини айтиб, бу факт махсус операция давомида аниқланганини қўшимча қилган.

Аввалроқ Россия Европани Украинадаги биологик лабораториялардан огоҳлантирганди. Шунингдек, АҚШ Украинада биолабораториялар мавжудлигига муносабат билдирганди.

Bugun — LIVE