Жаҳон - 8:42 · 28.05.2022

Россияда 22 ёшли ўзбекистонлик йигит метрода вафот этди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 22 ёшли ўзбекистонлик йигит метрода вафот этди. Бу ҳақда «Невские Новости» хабар берди.

Фото: «072vrn.ru»

Маълум қилинишича, йигит 25 май куни тушдан кейин метронинг «Удельная» станциясида вафот этган. Бундан олдин эса саломатлиги ёмонлашгач, поезд вагонидан тушириб олинган. Ёрдам беришларга қарамасдан, йигит ўша ерда вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 30 ёшли ўзбекистонлик эркак заҳарланишдан вафот этгани хабар берилганди. Шунингдек, Шунингдек, Қирғизистонда тўйга таклиф қилинганларнинг 174 нафари овқатдан заҳарланганди.

Bugun — LIVE