Самарқанд вилояти Пахтачи туманида ички ишлар бўлими ходимлари ташаббуси билан «разборка»нинг олди олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ИИБ ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотга асосан, Пахтачи тумани «Қорақўтон» маъданли майдонида ҳудуд талашиб, «разбор» ўтказилиши аниқланган.
Маълумотга асосан, Самарқанд вилоят ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида майдонда таркибида олтин моддаси бўлган тошларни талон-торож қилиш билан шуғулланувчи 2 гуруҳ ўртасидаги мазкур жанжалнинг олди олинди.
Тезкор тадбир давомида 16 нафар шахс қўлга олиниб, уларга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Ушбу йўналишдаги ишлар давом этмоқда.



