Жаҳон - 19:52 · 28.05.2022

Шимолий Кореяда ковидга чалинган аскарлар мафкуравий гаплар билан даволанмоқда

Шимолий Корея ҳарбийларига коронавирусга қарши тиббий препаратлар етишмаётгани, улар мафкуравий гаплар ёрдамида даволанаётгани маълум қилинди. Бу ҳақда «Daily NK» хабар берди.

Фото: «CNBC»

КХДР ҳукумати ҳарбийлар кўмагида Пхеньян ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларига ковидга қарши дори-дармон етказиб бермоқда. Бироқ ҳарбийлар препаратлар етишмаётганидан қийналмоқда. Мамлакат Мудофаа вазирлиги дори воситаларни тўғри тақсимлаш бўйича махсус кўрсатма берган. Ҳарбийлар тиббий буюмлар етишмаслигидан қийналаётган бўлсада, расмийлар Пхеньянда дори-дармонларни тўғри тақсимлаш учун қўшинларни сафарбар қилмоқда.

Таъкидланишича, препаратларни тақсимлаш фонида касал бўлган аскарларга даволаниш учун дорилар берилмаяпти.

«Улар умуман дори-дармон билан таъминланмаяпти. Изоляциядан чиққандан кейин аскарларга фақатгина икки кунлик маҳаллий ишлаб чиқарилган олтита аспирин таблеткалари ва иккита ʼЧхонсимхванʼ (миллий корейс дориси) таблеткалари берилади. Иситма ёки томоқ оғриғидан шикоят қилган аскарларга оддийгина ‘аскар чидаши керакʼ ёки ‘бундай оғриқларга дош беролмасангиз, сиз ёмон инқилобчисизʼ каби мафкуравий гапларни айтади», дейилади хабарда.

Аввалроқ Жанубий Корея КХДРга ковидга қарши препарат юбориш шартини маълум қилганди. Шунингдек, Шимолий Корея пойтахтида ковид сабабли локдаун жорий қилинган.

Bugun — LIVE