Жамият, Сурхондарё - 20:38 · 28.05.2022

Сурхондарёда Будда тасвири туширилган терракота ҳайкали топилди

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида Будда тасвири туширилган терракота ҳайкали топилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум бўлишича, Будда тасвири туширилган терракота ҳайкали вилоятнинг Сариосиё туманидан ҳам топилган. Ушбу терракота ҳайкалида Будданинг ўтирган ҳолати тасвирланган. Таъкидланишича, туманнинг «Шаҳриобод» маҳалласи Ҳурватан қишлоғида яшовчи фуқаро томонидан топилган ҳайкалча «Термиз» давлат музей-қўриқхонасига топширилади.

Маълумот ўрнида, Сурхондарё воҳаси, хусусан Термиз шаҳри милодий 1-3 асрларда буддизм маркази сифатида танилган. Бу ҳақда Хитойнинг тарихий манбалари ҳам гувоҳлик беради. Эски Термиз ҳудудидаги буддавийлик ибодатхоналари ва ундан топилган Будда ҳайкаллари шулар жумласидан саналади.

Аввалроқ Сурхондарёда Салжуқийлар олтин динори топилганди. Шунингдек, Ичан қалъа музейидаги 101 та ноёб ашё сохта экани аниқланганди.

Bugun — LIVE