Жамият, Самарқанд - 10:18 · 28.05.2022

Видео: Самарқандда атмосферага «булут тарқатилди»

Самарқанд вилояти ҳудудида 27 май куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги гидрометеорологик жараёнларга таъсир кўрсатишни бошқариш хизмати атмосферага таъсир ўтказди. Мутахассис Эркин Абдулаҳатов бу жараённинг сабабини тушунтирди.

Кадр: Telegram / @uzb_meteo

Қайд этилишича, Самарқанд, Наманган ва Сурхондарё вилояти аҳолиси тез-тез бу каби таъсир жараёнининг гувоҳи бўлади. Аҳоли томонидан бу жараён «булут тарқатиш», «ёмғирни ҳайдаш» жараёни дейилади. Аммо бу ундай эмас.

«Бу таъсир атмосферада сув буғларининг бирлашиб, томчига айланиб, музлаб дўлга айланмаслиги учун атмосферага йодли кумуш заррачалар сочиш орқали дўл ҳосил бўладиган ячейка булутлар размерини катталаштиради», — деб ёзади гидрометеоролог.

Мутахассиснинг тушунтиришича, бундай жараёндан сўнг дўл ёғишининг олди олинади. Бу Алазан ракеталари ёрдамида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида 27–29 май кучли ёғингарчилик оқибатида сел келиш хавфи эълон қилинганди.

Фарғона тумани Ёрдон қишлоғи ҳудудида 27 май куни сел кузатилган. Самарқанднинг айрим ҳудудларида эса кучли ёғингарчилик кузатилиб, дўл ёғган.

Bugun — LIVE