Жаҳон - 9:45 · 28.05.2022

Японияда эркак итга айланиш учун 2 млн иена сарфлади — видео

Японияда ҳайвонга айланишни орзу қилган эркак итга айланиш учун икки миллион иена (15 762,60 доллар) сарфлади. Бу ҳақда «Mirror» хабар берди.

Фото: «WION»

Токо исмли эркак орзусини рўёбга чиқариш учун фильмлар, реклама роликлари ва кўнгилочар муассасалар учун ҳайкаллар ва моделлар яратишга ихтисослашган фирмага мурожаат қилган ва итнинг костюмига буюртма берган.

Костюмни яратиш учун 40 кун керак бўлган. Компания ходимининг сўзларига кўра, буюртмани бажариш осон бўлмаган. «Ит ва одамнинг скелет тузилиши бир-биридан жуда фарқ қилгани учун биз инсон қиёфасини итга ўхшатишни ўрганишга кўп вақт сарфладик», дейилади хабарда.

«Мен кийимни колли ити кўринишида тиктирдим, чунки у реал кўринишни беради. Колли — менинг севимли ит зотим», — дейди Токо.

Япониялик эркак костюмини кийиб кўриб, итга ўхшаб юргани акс этган видеони эълон қилган. Тасвирда эркак «панжасини» силкитиб, ҳақиқий итга ўхшаб бир четга йиқилиб тушишини кўриш мумкин.

Аввалроқ Суданда аёлни ўлдирган қўчқор уч йилга қамалганди. Шунингдек, Австралияда мушукларга уйдан ташқарига чиқиш тақиқланганди.

Bugun — LIVE