Афғонистондан Марказий Осиёга келадиган асосий таҳдид маълум қилинди
Мазкур хавф вазиятни жиддий ўзгартириши айтилган
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Афғонистондан Марказий Осиё давлатларига қандай таҳдидлар бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Патрушев Душанбеда бўлиб ўтган Афғонистон муаммоси бўйича кўп томонлама маслаҳатлашувларнинг 4-раундида бу қочқинлар ва террорчиларнинг кўпайиши билан боғлиқ таҳдид эканини айтган.
«Миграция вазиятининг жиддий ўзгариши хавфи мавжуд. Шу билан бирга, қочқинлар нафақат Эрон ва Покистон томон, балки ҳозирда мигрантларнинг 80 фоиздан ортиғини қабул қилаётган Марказий Осиёга ҳам кўчиб келиши мумкин», — деган у.
У БМТ маълумотларига кўра, 2021 йилда қочқинлар сони 2,6 миллион кишини ташкил қилганини эслатган. Агар Афғонистондаги вазият янада оғирлашса, бу рақамлар бир неча баробар ортишини қайд этган.
Аввалроқ Ғарб санкциялари Марказий Осиёга қандай таъсир қилиши баҳоланган. Шунингдек, Путин Марказий Осиё давлатларида кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказилишини айтган.