Андижон, Жамият - 8:06 · 29.05.2022

Андижонда дайди итлар ёппасига отиб ўлдирилгани айтилмоқда

Андижон вилояти Избоскан туманида ободонлаштириш бошқармаси ҳодимлари дайди итларни ёппасига отиб ўлдиргани айтилмоқда. Бу ҳақда «Ekologuz» Telegram канали хабар берди.

Фото: Telegram / @ekologuz

Маълум бўлишича, Луғумбек қишлоғи Маданият ва истироҳат боғида туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан дайди итлар ёппасига отиб ўлдирилган. Баъзи итларнинг болалари ҳам бўлгани айтилган.

Фото: Telegram / @ekologuz

Қайд этилишича, отиб ўлдирган итларнинг жасадлари жамоат жойига ташлаб кетилган.

Скрин: Telegram / @ekologuz

Аввалроқ Фарғонадаги чиқиндихонада итлар оммавий отиб ўлдирилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Наманганда 2 бола итни дарахт шохига осиб ўлдирганди.

Bugun — LIVE