Жаҳон - 13:41 · 29.05.2022

Бразилияда сув тошқини сабаб 35 киши ҳалок бўлди

Бразилиянинг шимолий-шарқида 27–28 май кунлари кучли ёғингарчилик сабаб кузатилган сув тошқинида 35 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «The Guardian» хабар берди.

Фото: «EPA»

Маълум бўлишича, жума ва шанба кунлари кучли ёғингарчилик оқибатида 35 киши ҳалок бўлган. Бу Жанубий Америка давлатида беш ой ичида тўртинчи йирик сув тошқини ҳодисасидир.

Пернамбуко штатида шанба куни тушдан кейин кучли ё-ингарчилик кузатилган. Ёмғир тоғ ёнбағирларидаги маҳаллаларни вайрон қилган. Ҳукуматига кўра, 765 киши вақтинча уйларини тарк этишга мажбур бўлган.

Келтирилишича, декабрь ойи охири ва январь ойининг бошларида Бразилия шимоли-шарқида жойлашган Баия штатида ёмғир сабаб ўнлаб одамлар ҳалок бўлган ва ўн минглаб одамлар бошқа жойга кўчирилган. Январь ойи охирида жануби-шарқдаги Сан-Паулу штатида сув тошқини оқибатида 18 киши ҳалок бўлган. Шунингдек, февраль ойида Рио-де-Жанейро штати тоғларида кучли жала 230 нафардан ортиқ аҳолининг ҳаётига зомин бўлган.

Аввалроқ Японияда кучли сув тошқини ва кўчки содир бўлгани маълум қлинганди. Оқибатда 500 га яқин уй тошқин остида қолган.

Bugun — LIVE