Жамият, Жиззах - 22:35 · 29.05.2022

Жиззахда ҳайдовчи ухлаб қолиши сабаб «Nexia» ағдарилди — видео

Жиззах вилояти Бахмал туманида 27 май куни ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибати «Nexia» ағдарилди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, ҳодиса соат 07:05 атрофида тумандан ҳудудидан ўтган 4Р-41 Ғаллаорол–Ўсмат автомобиль йўлининг 20-километрида юз берган. 1998 йилда туғилган ҳайдовчи «Nexia» автомобилини Бахмал–Ғаллаорол йўналишида бошқариб кетаётганда ухлаб қолган.

Аниқланишича, у ҳаракат давомида бошқарувини йўқотиб, йўлнинг чап томонига чиқиб кетган. Оқибатда транспорт воситаси ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. ЙТҲда у олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида ҳалок бўлган.

Аввалроқ Самарқандда ҳайдовчиси ухлаб қолган туристлар автобуси юк машинаси билан тўқнашгани ҳақида хабар берилганди. Оқибатда бир киши ҳалок бўлган ва бир нафар сайёҳ жароҳатланган.

Bugun — LIVE