Жамият - 15:19 · 29.05.2022Маданий мерос агентлиги директори лавозимидан озод қилинди
Маданий мерос агентлиги директори Шаҳриёр Нуруллоев лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигиМаълум бўлишича, шу пайтгача Маданий мерос агентлиги раҳбари сифатида фаолият юритиб келган Шаҳриёр Нуруллоев лавозимидан озод қилинган.
Нуриллоев ушбу лавозимга 2021 йилнинг декабрь ойида тайинланган эди. Маълумот учун, у Президент маъмуриятида ҳам фаолият олиб борган.
Аввалроқ Энергетика вазири Алишер Султонов лавозимидан озод этилгани ҳақида вазирлик «Bugun.uz»га маълумот берганди.