Жаҳон - 19:16 · 29.05.2022

Ўзбекистон билан чегарадош давлатда маймунчечак аниқланди

Ўзбекистон билан чегарадош давлат Афғонистонда маймунчечак касаллиги қайд этилди. Бу ҳақда «Ariananews» хабар берди.

Фото: «NDTV»

Маълум бўлишича, 28 май, шанба куни Нимроз вилоятидаги касалхонасида маймунчечак касаллигига шубҳа қилинган иккита ҳолат аниқланган. Ҳолат Эрондан депортация қилинган муҳожирлар орасида қайд этилган.

Уларда иситма, бош оғриғи, мушак оғриғи, шиш, бел оғриғи ва теридаги тошмалар кузатилан ва бу маймунчечакнинг биринчи аломатлари сифатида кўрсатилган.

Аввалроқ Бельгиялик олимлар маймунчечакнинг геномини ўрганиб, вирус Европа бўйлаб тарқалишини маълум қилганди. Мутахассислар тадқиқотида Португалияда бўлиб қайтган 30 ёшли эркакни ўрганган, у 13 май куни поликлиникага папулалар ва катталашган лимфа тугунлари шикояти билан борган. Унинг шеригида ҳам шунга ўхшаш аломатлар кузатилган.

Дастлаб улардан олинган намунада тестлар герпес ва сифилисни қўзғатувчи вирусга салбий чиққан. Бироқ Европада маймунчечак ҳолатлари ҳақида огоҳлантиришлардан сўнг, беморда ушбу касалликнинг қўзғатувчиси учун тест ўтказилган, натижа эса ижобий бўлган. Олимлар вирус геномининг 98,9 фоизини қайта тиклашга муваффақ бўлган.

Шунингдек, Россия маймунчечак АҚШ лабараторияларидан келиб чиққани ҳақида хабар берганди.

Bugun — LIVE