Жамият - 16:19 · 29.05.2022

Ўзбекистонда диагностик тестлар учун буюртмалар қабул қилиш тўхтатилади

Давлат тест маркази ахборот хизмати диагностик тестлар учун буюртмалар қабул қилиш тўхтатилганини эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, марказ томонидан 2022 йил бошида кириш тест синовлари форматидаги диагностик тест хизмати йўлга қўйилганди. Бу олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари учун мўлжалланган.

Мазкур хизмат доирасида талабгорларнинг билими синовдан ўтказилмоқда ва улар тест материаллари билан ишлаш кўникмасига эга бўлмоқда. Лекин маркази томонидан ўтказиладиган кўплаб тест синовларига қисқа вақт қолгани сабаб диагностик хизматини тўхтатиш зарурати юзага келган.

Қайд этилишича, my.dtm.uz сайти орқали диагностик тест материалларига буюртмаларни қабул қилиш 30 май куни  соат 10:00 да якунланишини маълум қилинган.

Аввалроқ ДТМ чет тилидан касбий имтиҳон тартиби ва тест намуналарини эълон қилганди. Унга кўра, 2022/23 ўқув йилида 6 та ОТМда хорижий тилдан ижодий имтиҳон ўтказилади.

Bugun — LIVE