Жамият, Самарқанд - 18:49 · 29.05.2022

Самарқандда автомактаб ходими 3 млн сўм пора билан ушланди — видео

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида фуқароларга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган автомактаб ходими пора билан ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Скрин: Telegram

Маълум бўлишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари автомактаб ходими имтиҳонларсиз гувоҳнома олиб бериши ҳақидаги маълумот юзасидан тезкор тадбир ўтказган. Унда ҳақиқатдан ҳам масъул ходим икки нафар фуқарога қисқа муддатда, машғулотларга қатнашмасдан «права» олиб бериш учун пул талаб қилгани аниқланган.

Қайд этилишича, у ўзининг хизмати эвазига 3 миллион сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Аввалроқ Қорақалпоғистонда 4 кишига имтиҳонсиз «права» олиб бермоқчи бўлган автомактаб ходими ушланганди. У бунинг учун салкам 25 миллион сўм талаб қилган.

Bugun — LIVE