Жамият, Сирдарё - 11:20 · 29.05.2022

Сирдарёда тадбиркор 650 млн сўмни «еб юборгани» аниқланди

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида тадбиркор 650 миллион сўм кредит маблағини ўзлаштиргани аниқлани. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Мирзаобод туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. «Y.K.» МЧЖ раҳбари К.А. ва бошқалар банкдан ғишт ишлаб чиқариш учун ускуналарни сотиб олиш учун ажратилган 650 миллион сўм кредит маблағини ўзлаштирган.

Аниқланишича, улар пулни «B.S.» МЧЖга ўтказиш орқали нақдлаштириб, талон-торож қилган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Андижонда собиқ банк ходими ва тадбиркор 50 минг доллар кредитни талон-торож қилгани ҳақида маълумот берилганди. Улар иссиқхона қуриш учун олинган пулни ўзлаштирган.

Bugun — LIVE