Тошкент ва Наманган шаҳарларидан Краснодарга 1–30 июнь кунлари авиақатновлар амалга оширилади. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» ахборот хизмати хабар берди.
Фото: «Bugun.uz»
Қайд этилишича, авиакомпания Ўзбекистон шаҳарларидан Сочига қатновларни узайтирилган. Хусусан, Тошкент–Краснодар–Тошкент, Тошкент–Ростов-на-Дону–Тошкент, Наманган–Краснодар–Наманган йўналиши бўйича авиақатновлар ташкил этилади. Парвозлар 2022 йилнинг 1 июнидан 30 июнигача Сочи шаҳрига амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, Москвадан Ўзбекистоннинг 3 вилоятига мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилиши ҳақида маълумот берилганди.