Жаҳон - 9:25 · 30.05.2022

АҚШ Украинанинг бир қисмини Россияга бериш таклифига муносабат билдирди

АҚШ Украинанинг бир қисмини Россияга бериш ҳақидаги таклифга муносабат билдриди. Бу ҳақда «Укринформ» хабар берди.

Фото: «AP»

Таклиф АҚШ собиқ давлат котиби Генри Киссинжер томонидан илгари сурилган бўлиб, Зеленский унга кескин жавоб қайтарган. Россия эса Украина президентидан таклифни инобатга олишни сўраган.

«Биз фақат Украина ўз келажагини ўзи ҳал қилиш ҳуқуқига эга эканига қатъий ишонамиз. Уруш қачон тугашини билмаймиз, лекин унда Украина ғалаба қозонишини биламиз. Қўшма Штатлар эса қанча вақт керак бўлса, шунча Украина билан бирга бўлади», дейилади АҚШ департаменти баёнотида.

Маълумот ўрнида, 23 май куни Генри Киссинжер Ғарб давлатлари Россиянинг Европа учун аҳамиятини ёдда тутиши ва «лаҳзалик кайфият»га берилмаслиги кераклигини айтган. «The New York Times» газетасида ҳам 19 май куни Россияга ҳудудий ён бериш келтириб ўтилган. Матнда Украина урушни тўхтатиш учун «оғриқли қарорлар» қабул қилиши кераклиги айтилади. Муаллифлар, шунингдек, Киевни «хаёлий ғалабага» эришмасликка чақирган. Киссинжернинг нутқига жавобан Украина президенти Владимир Зеленский ҳозир 1938 йил эмаслигини қайд этган. У 1938 йилда 15 ёшли Киссинжер оиласи билан фашистлар Германиясидан қочиб кетганини қайд этган.

Bugun — LIVE