Жаҳон - 19:56 · 30.05.2022

Бошқирдистонда тиббий ниқоб тақмаганлар жаримага тортилмайди

Бошқирдистонда тиббий ниқоб режимини бузганлик учун жарима тўлаш бўйича нормага амал қилиш бекор қилинади. Бу ҳақда «Regnum» хабар берди.

Фото: «ГТРК Башкортостан»

Республикада депутатлар мамлакатнинг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 13.19-моддасини ўз кучини йўқотган деб топган. Ҳудуд ҳокими бундай норма федерал қонун билан белгилангани сабабли минтақавий нормага бўлган эҳтиёж йўқолганини таъкидлаган.

Республикада ҳозиргача ковидга чалинганлар сони 288 мингтани ташкил қилган. Касалликдан 5600 нафардан ортиқ одам вафот этган.

Аввалроқ ЖССТ коронавирус пандемияси тугамаганини эълон қилганди. Шунингдек, Таиландда коронавирус сабабли 2 йиллик фавқулодда ҳолат узайтирилганди.

Bugun — LIVE