«Депутинизация»: Литвада Путинни ҳокимиятдан қандай олиб ташлаш муҳокама қилинди

Литвада Путин ҳокимиятдан кетгандан кейин Россия қандай йўлни босиб ўтиши бўйича махфий конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Bild» хабар берди.

Фото: «Time»

Учрашувга 70 га яқин иштирокчи – собиқ етакчи сиёсатчилар, экспертлар, журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари, жумладан, узоқ вақтдан бери хорижда яшаётган россияликлар келган. Литва ташқи ишлар вазири Габриэлюс Ландсбергис томонидан ташкил этилган тадбирда «Bild» мухбири ҳам иштирок этган. Ёпиқ тарзда ўтган форумда иштирокчилар баёнотлар берган.

«Гитлер Германияда нацизмни ижтимоий жиҳатдан мақбул қилиб қўйганидек, Путин Россияга Путинизмни олиб келди. Шунинг учун ҳам бугунги кунда Путин Рейхига 1939-1945 йиллардаги уруш йилларида Германия Рейхи каби муносабатда бўлиш керак», — деган петербурглик иштирокчилардан бири.

«Путиннинг фикрича, руслар этник жиҳатдан украиналиклардан устундир, шунинг учун у украиналиклардан уйларни тортиб олишга ва уларни ўзига бўйсундиришга ҳақли. Россияни имкон қадар тезроқ ‘де-путинизация’ қилиш зарур», — дейди яна бир иштирокчи.

«Россия дунёси — ирқчилик мафкураси, Ғарбдаги одамлар буни англамайди», — деб таъкидлаган конференция маърузачиларидан бири.

Анжуманда «депутинизация»нинг учта эҳтимолий сценарийси кўриб чиқилган. Биринчи сценарийга кўра, «Россия буюк Украинага айланади. Путин режими қулайди, Мамлакатда демократик сайловлар ўтказилади ва Россия ривожланади».

Иккинчи сценарий: «Кремлда армия генераллари ва бошқа хавфсизлик амалдорлари Путинни ҳокимиятдан ағдарганда давлат тўнтариши бўлади. Янги режим камроқ тажовузкор ташқи сиёсатни танлайди. Ҳар қандай ўзгариш ҳозирги вазиятда олға ташланган қадамдир», дейилади хабарда.

Учинчи сценарий: руслар оммавий исён кўтара бошлайди, бу Россияда фуқаролар урушига олиб келади ва буюк давлат бир қанча республикаларга парчаланади. Конференция иштирокчилари бу вариантни «даҳшатли» деб атаган. Бу кўча жангларини қўзғатиши ва Россиянинг тақдири мутлақо тушунарсиз бўлиши таъкидланган. «Ядро қуролининг террорчи ташкилотлар қўлига тушишига йўл қўйиб бўлмаслигини ҳисобга олсак, бу хавфли», дея хулоса қилинган учрашувда.

Аввалроқ Пентагон Путиннинг урушдан кўзлаган асосий мақсадини маълум қилганди. Шунингдек, Путин Украинага нима сабабдан уруш бошлаганини тушунтирганди.

Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:33 | 18.8.22
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Жаҳон1:33 | 18.8.22
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Жамият, Қашқадарё, Тошкент вил.1:31 | 18.8.22
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Жаҳон1:28 | 18.8.22
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Жамият1:27 | 18.8.22
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди
Жаҳон1:25 | 18.8.22
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди