Жаҳон - 13:55 · 30.05.2022

«Дунё Россия ядро қуролидан фойдаланишига тайёрланмоқда» — Зеленский

Украина президенти Владимир Зеленский дунё Россия ядро қуролидан фойдаланишига тайёрланаётганини маълум қилди. Бу ҳақда «Фокус» хабар берди.

Фото: «AP»

Президентнинг сўзларига кўра, русларнинг бундай қуролдан фойдаланиш ҳақидаги баёноти бошқа мамлакатларни хавфсизлиги учун ядро қуролига эга бўлишига олиб келади.

«Россия давлат тарғиботчилари очиқдан-очиқ ядровий қурол билан таҳдид қилмоқда. Жаҳон сиёсатчилари ядро, кимёвий, биологик қуролларини тайёрланмоқда. Агар Россия ядровий шантажга мурожаат қилса, у ҳолда дунёдаги турли кучларга ўзлари учун ядро қуролига эга бўлиш мантиқий туюлиши мумкин. Бу бутун дунё учун хавфли дейиш мумкин», — деган Зеленский.

Эслатиб ўтамиз, 27 февральда Россия президенти ядро қуроли билан таҳдид қилганди. Бунга АҚШ Мудофаа вазирлиги муносабат билдирган. Кремль эса Путиннинг ядро қуроли бўйича таҳдидини изоҳлаган. Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Дмитрий Медведев ядро қуролдан фойдаланилиши мумкин бўлган 4 та ҳолатни санаб ўтган.

Bugun — LIVE