Жаҳон - 19:57 · 30.05.2022

Дунёдаги коронавирус билан боғлиқ вазият маълум қилинди

Дунёда ковид билан касалланиш ўтган ҳафтага нисбатан кескин камайди.Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «Shutterstock»

Маълум қилинишича, 15 майдан 21 майгача 5,7 миллиондан ортиқ инфекция ҳолати қайд этилган бўлса, 22–28 май кунлари тахминан 1,4 миллион киши касалликка чалинган. Ўлим даражаси ҳам сезиларли даражада камайган. Етти кун ичида 10,5 минг киши ковид туфайли вафот этган, бу ўтган ҳафтадаги кўрсаткичнинг ярмидан кўпдир.

Аввалроқ чақалоқлар коронавирусга чалинганини қандай аниқлаш мумкинлиги маълум қилинганди. Шунингдек, қайси мамлакатларда коронавирусга чалиниш кўрсаткичи юқорилиги аниқланган.

Bugun — LIVE