Жаҳон - 20:31 · 30.05.2022

Жанубий Кореяда коронавирусга чалиниш кўрсаткичи кескин ошди

Жанубий Кореяда 28 майда янги турдаги коронавирус билан касалланган 14 398 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда «Regnum» хабар берди.

Фото: «The Indian Express»

Касалликнинг 45 та ҳолати хориждан келганларда кузатилган бўлса, қолган ҳолатлар инфекциянинг мамлакат ичида тарқалиши билан боғлиқ. Жанубий Кореяда уч кун давомида деярли ҳар куни 20 мингга яқин касалланиш ҳолатлари аниқланган. Шунга қарамай мамлакатда оғир аҳволда бўлган беморлар сони 196 нафарга камайган. Бу сўнгги ўн ой учун рекорд даражада паст ҳисобланади.

Шу тариқа, Жанубий Кореяда SARS-CoV-2 инфекцияси билан касалланганларнинг умумий сони 18 067 669 нафарга етган. Ўтган сутка давомида мамлакатда яна 36 нафар коронавирус инфекцияси билан касалланган бемор вафот этган.

Аввалроқ Жанубий Корея ҳукумати ковид беморларга жиддий эътибор қаратишга ваъда берганди. Шунингдек, мамлакат КХДРга ковидга қарши препарат юбориш шартини маълум қилганди.

Bugun — LIVE