Жамият, Навоий - 9:10 · 30.05.2022

Навоийда фуқарони гидрометаллургия заводига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган аёл ушланди

Навоийда фуқарони гидрометаллургия заводига ишга киритиб қўйиш учун 5000 доллар олган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Маълум бўлишича, Бош прокуратура департаментнинг Учқудуқ туман бўлими томонидан прокуратура, ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Д.М. исмли аёл фуқаро А.ни «Ауминзо-Амантай» конидаги 5-гидрометаллургия заводига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган.

Анилқанишича, у бунинг эвазига 5000 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда тез ёрдам бўлими мудири фуқародан ишга киритиб қўйиши учун 500 доллар олган вақтида қўлга олинганди.

Bugun — LIVE