«Назорат тадбирлари ҳеч қандай таҳлилларсиз ўтказилаётгани йўқ» — ДСҚ

Давлат солиқ қўмитаси харид чекларини бериш билан боғлиқ ўтказилаётган сайёр солиқ текширишлари юзасидан баёнот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, баёнот охирги вақтларда харид чекларини бериш билан боғлиқ ўтказилаётган сайёр солиқ текширишлари бўйича ижтимоий тармоқларда билдирилаётган айрим постлар юзасидан берилган.

Қўмита солиқ органлари маъмурчиликни амалга оширишда қуйидагиларга таянишини қайд этган:

  • тадбиркорлар учун бир хил шароитдаги муҳитни яратишга эришиш;
  • «яширин иқтисодиёт»га барҳам бериш.

Айтилишича, «Soliq» иловаси орқали йил бошидан буён 13 мингга яқин фуқародан 66 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Қўмита мазкур мурожаатлар асосида назорат тадбирлари ўтказилишидан олдин уларнинг ҳар бири синчковлик билан ўрганиб чиқилаётганини, ижтимоий тармоқларда келтирилганидек ҳеч қандай таҳлилларсиз назорат тадбирлари ўтказилмаётганини билдирган.

Маълум бўлишича, онлайн касса машиналари орқали урилган ҳар бир чек солиқ органлари маълумотлар базасида акс эттирилиб, мурожаатчининг хабари асослилиги бевосита ушбу субъектга ўрнатилган онлайн назорат касса машинаси кўрсаткичлари билан солиштирилади. Айнан шундай таҳлиллар натижаси билан 30 мингга яқин мурожаат бўйича текшириш ўтказиш рад этилган. Лекин мурожаатларнинг қолган қисми текширилганда 97 фоиз ҳолатда ҳақиқатда чек урилмагани бўйича мурожаатчиларнинг хабари тасдиғини топган.

ДСҚ амалга оширилаётган тадбирлар солиқ тўловчиларни жазолаш эмас, белгиланган солиқ сиёсати асосида бюджетга тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилганини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати тадбиркорлар қай тарзда жаримага тортилиши бўйича маълумот берганди. Унга кўра, «Soliq» мобил дастурининг «Soliq hamkor» бўлими орқали ҳар бир мурожаат ягона тизимга келиб тушади. Уларни ўрганишдан олдин қўмита мутахассиси мурожаатчи билан боғланиб, қўшимча маълумот олади.

Мутахассис харидордан маҳсулот тури, уни қаерда ва қанчага сотиб олгани ҳақида сўрайди. Бунда мурожаатчининг телефон рақами сир сақланиб, у учинчи шахсларга берилмайди. Таъкидланишича, қўмитанинг онлайн базаси мавжуд бўлиб, аввало, мурожаат юзасидан маълумотлар шу базадаги маълумотлар билан солиштирилади. Агар бу базада мазкур харид тўғрисида маълумот топилмаса, солиқ органи устидан мурожаат келиб тушган объектга бориб, вазият ўрганилади.

Агар шунда ҳам чек бермаслик холати аниқланса, унда тадбиркорга жарима қўлланилиши мумкин.

Қўмита Солиқ кодекси бўйича молиявий жарима назорат-кассасига кирим қилинмаслик бўйича қўлланилиши кўзда тутилганини маълум қилган. Агар харидор дўкондан берилган чекни олмай чиқиб кетса, тадбиркор жаримага тортилмаслиги таъкидланган.

Бундан ташқари, қўмита «Soliq» мобил дастури орқали мукофот олиш учун эмас, шунчаки жамият манфаати учун ҳам чек бермаслик ҳолатлари ҳақида мурожаат йўллаш мумкинлигини эслатган.

Маълумот учун, Тошкентда фуқаролар чек берилмагани юзасидан «Soliq» иловасига мурожаат йўллаган бошқа бир фуқарони «қулоқ»ликда айблаб, «самосуд» қилган.

Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:33 | 18.8.22
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Жаҳон1:33 | 18.8.22
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Жамият, Қашқадарё, Тошкент вил.1:31 | 18.8.22
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Жаҳон1:28 | 18.8.22
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Жамият1:27 | 18.8.22
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди
Жаҳон1:25 | 18.8.22
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди