Нигерияда маймунчечакдан илк одам ўлими қайд этилди
Нигерияда маймунчечакдан биринчи ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Фото: «Getty Images»
Мамлакатда жами касалланишлар сони 21 тани ташкил этмоқда. «2022 йил 29 май ҳолатига кўра, жами 21 та ҳолат тасдиқланган бўлиб, улардан бири ўлим билан якунланган. Иммунитетни пасайтирадиган дориларни қабул қилган 40 ёшли бемор вафот этган», дейилади хабарда.