Жамият, Фарғона - 7:46 · 30.05.2022

Ўзбекистон қаҳрамони Лола Муротова вафот этди

Ўзбекистон қаҳрамони, Олтиариқ туманидаги «Нурли обод» фермер хўжалиги раҳбари Лола Муротова вафот этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: «Xs.uz»

Муротова Лола Неъматовна 1958 йил Олтиариқ туманида, деҳқон оиласида туғилган. У «Ўзбекис­тон Қаҳрамони» унвонидан ташқари, «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими» фахрий унвони, «Эл юрт ҳурмати» ва «Фидокорона хизматлари учун» орденлари билан мукофотланган.

Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Лола Муротова қаттиқ бетоб бўлиб қолгани сабаб унинг ҳолидан хабар олиш бўйича топшириқ берганди. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон қаҳрамони, фермер Лола Муротова бетоблиги сабаб вафот этгани айтилган маълумотлар тарқалганди. Шундан сўнг Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати фермер хўжалиги раҳбари ҳозирда шифохонада даволанаётганини ва умумий саломатлиги оғир аҳволда эканини хабар қилган. Шунингдек, Лола Муротова кислород аппаратига уланмаганини маълум қилганди.

Bugun — LIVE