Жамият - 9:58 · 30.05.2022

Ўзбекистонда Болалар куни муносабати билан пул тарқатилаётгани хабар қилинди

Ижтимоий тармоқларда 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати болаларга 200 минг сўмдан тарқатилишига оид хабарлар тарқалди. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мазкур хабар юзасидан изоҳ берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, бу хабарларда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига совға сифатида Ўзбекистон Президенти томонидан барча болаларга 200 минг сўмдан тарқатилиши айтилган. Агентликка кўра, мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

Фото: Telegram / @antifake_uz

Шунингдек, агентлик аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик борлигини эслатган.

Аввалроқ Ўзбекистон мигрантларга давлат ҳисобидан бир марталик маблағ берилиши ҳақида хабар тарқалганди. Шунингдек, Мудофаа вазирлиги ўзбекистонликларнинг чет давлатлар ҳарбий хизматига чақирилгани ҳақидаги хабарлар бўйича расмий баёнот берган.

Bugun — LIVE