Жамият, Иқтисод - 17:27 · 30.05.2022

Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари бўйича мурожаат юбориш сонига чеклов ўрнатилмоқда

Ўзбекистонда «Soliq» мобил иловаси орқали мурожаатлар йўллаш сонига чеклов ўрнатилмоқда. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Таъкидланишича, 1 июндан бошлаб:

  • «Soliq» мобил иловаси орқали мулкчилик шаклидан қатъи назар, биринчи маротаба келиб тушган мурожаат бўйича солиқ тўловчи ҳузурига борган ҳолда профилактик суҳбат ўтказилиб, тадбиркорлик субъектининг қонун талабларида иш юритиши тўғрисида расман огоҳлантирилади. Унга нисбатан таъсирчан молиявий жазо чоралари кўрилмайди.
  • Мазкур огоҳлантиришдан кейин ҳам хулоса қилинмасдан, қонун бузилишлари давом эттирилиб, ушбу тадбиркорлик субъекти бўйича иккинчи маротаба мурожаат келиб тушса, белгиланган тартибда ўрганиш ўтказилади ва натижаси бўйича солиқ текшируви ташкил этилади.
  • Шунингдек, мурожаат бўйича сайёр солиқ текшируви ўтказилаётган ёки ўтказилган текширув натижаси бўйича қарор қабул қилиш жараёнида ушбу субъект бўйича такрорий тушган мурожаатлар кўриб чиқилмайди.
  • Жамоатчилик назоратини кенгайтириш мақсадида бир фуқаро томонидан 24 соат ичида 2 тадан ортиқ ҳамда 30 календарь куни давомида 1 та шохобча бўйича 1 мартадан кўп мурожаат юборилишига чеклов ўрнатилади.
  • Давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги мурожаатлар мукофот тўланмайдиган мурожаатлар сифатида қайд қилинади.

Аввалроқ қўмита харид чекларини бериш билан боғлиқ ўтказилаётган сайёр солиқ текширишлари ҳеч қандай таҳлилларсиз ўтказилмаётганини маълум қилганди. Шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати тадбиркорлар қай тарзда жаримага тортилиши бўйича маълумот берганди.

Bugun — LIVE