Ўзбекистонда солиқ турлари бўйича имтиёзга эга Топ-10 корхоналар рўйхати очиқланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ўзбекистонда солиқ турлари бўйича имтиёзга эга Топ-10 корхоналар рўйхатини очиқлади.

Фото: «Bugun.uz»

Таъкидланишича, Президентнинг 2021 йил 16 июндаги 6247-сонли фармонига мувофиқ, Давлат солиқ қўмитаси томонидан Президент, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари билан солиқ имтиёзлари ҳамда преференциялар, жумладан, индивидуал имтиёзлар берилган субъектлар, уларнинг якуний бенефициар жисмоний шахслари, тўлаган солиқлари ва молиявий кўрсаткичлари тўғрисидаги ахборотлар очиқ эълон қилиб келинмоқда.

Хусусан, Очиқ маълумотлар порталида 2022 йил I чорак ҳолатига солиқ имтиёзига эга бўлган субъектлар ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан фармон ижроси ҳолати ўрганилиб, тақдим этилган маълумотлар таҳлил қилинди.

Маълум бўлишича, амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибларга асосан мазкур даврда мамлакатда жами 44 183 та хўжалик юритувчи субъект солиқ имтиёзларидан фойдаланган бўлиб, улар учун қўлланилган солиқ имтиёзларининг умумий қиймати 9 триллион сўмдан зиёдни ташкил этади.

Солиқ имтиёзлари 7 турдаги солиқлар бўйича берилган ва уларнинг салмоқли қисми қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ҳиссасига тўғри келади (93,5 фоиз). Кейинги ўринлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (1,6 фоиз), фойда солиғи (1,6 фоиз), ер солиғи (1,3 фоиз), ижтимоий солиқ (1 фоиз), мол-мулк солиғи (0,6 фоиз) ва айланмадан олинадиган солиқлар (0,3 фоиз) жой олган.

Солиқ имтиёзига эга бўлганлар рўйхатида мулкчилик шакли турлича бўлган солиқ тўловчилар мавжуд. Рўйхатда давлат корхоналари, ҳусусий тадбиркорлик субъектлари, қўшма корхоналар, акциядорлик жамиятлари ҳамда хорижий компаниялар қайд этилган.

Соҳалар кесимида бўйича тоғ-кон саноати, банк, транспорт, фармацевтика, коммунал хизмат кўрсатиш, нефт-газ қазиб чиқариш, энергетика, суғурта, тиббиёт, қурилиш, дам олиш, спорт ва бошқа йўналишларда фаолият юритган корхоналар имтиёзлардан фойдаланган.

Солиқ имтиёзлари ичида энг кўп қўлланилган тури жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўлиб, ундан 16 565 та ёки 37,7 фоиз хўжалик юритувчи субъект фойдаланган. Энг кам имтиёз қўлланилган солиқ тури эса фойда солиғи саналади, ушбу имтиёздан 772 та ёки 1,7 фоиз тадбиркорлик субъекти фойдаланган.

Шунингдек, маълумотда солиқ имтиёзига эга бўлиб, умуман солиқ тўламаган корхоналар ҳам мавжуд. Улар имтиёзга эга бўлган жами солиқ тўловчиларнинг 35 фоиз ёки 15 478 тани ташкил этади. Ўрганиш даврида бундай корхоналарнинг жами солиқ имтиёзлари миқдори 3 триллион сўмдан зиёдни ташкил этган.

Скриншот: Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:33 | 27.11.22
Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Мақолалар0:47 | 27.11.22
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Янгиликлар23:40 | 26.11.22
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Янгиликлар23:10 | 26.11.22
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Самарқандда зилзила содир бўлди
Янгиликлар22:22 | 26.11.22
Самарқандда зилзила содир бўлди
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Янгиликлар21:50 | 26.11.22
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди