Жамият - 11:10 · 30.05.2022

Ўзбекистонда йигитлар кўпми ёки қизлар?

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистондаги ёшлар сони, шунингдек, йигитлар ва қизларнинг ёшлар ўртасидаги улуши бўйича маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Таъкидланишича, 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра Ўзбекистонда 14–30 ёшдаги жами доимий аҳоли сони 9 миллион 685 минг 564 нафарни ташкил этган.

Ёшлар орасида ўғил болалар сони 4 миллион 954 минг 910 нафар бўлган. Қиз болалар сони эса 4 миллион 730 минг 654 нафарга етган. Бундан ташқари, 2022 йил 1 январь ҳолатига мамлакатда 0–14 ёшдаги жами болалар сони 10 миллион 518 минг 483 нафарни ташкил этган.

Аввалроқ 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 35 миллион 271 минг 276 кишини ташкил этгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда доимий аҳолиси энг кўп ҳудудлар маълум қилинган.

Bugun — LIVE