Жаҳон - 17:54 · 30.05.2022

Путиннинг саломатлиги ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритилди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Франциянинг TF1 телеканалида Европада президент Владимир Путиннинг касаллиги ҳақида тарқалган миш-мишларга муносабат билдирди.

Фото: YouTube

Буюк Британиянинг «Daily Mirror» нашри Путин саратон касаллигига чалингани, унинг уч йил умри қолгани ва кўриш қобилиятини ҳам йўқотаётганини хабар қилганди.

«Президент Путин ҳар куни омма олдига чиқади. Уни экранларда томоша қилиш, нутқларини ўқиш ва тинглашингиз мумкин. Менимча, ақли расо одамлар президентда қандайдир касаллик белгиларини кўра олмайди. Буни миш-мишлар тарқатаётганларнинг виждонига қолдираман», — деган Лавров.

Аввалроқ Литвада Путинни ҳокимиятдан қандай олиб ташлаш муҳокама қилинганди. Шунингдек, Пентагон Путиннинг урушдан кўзлаган асосий мақсадини маълум қилган.

Bugun — LIVE