Тошкентда ўтказилган оммавий қабуллар натижалари қандай?

Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан тузилган ўттизга яқин вазирлик ва идора раҳбарларидан ташкил топган Республика ишчи гуруҳининг Тошкент шаҳридаги уч кунлик оммавий қабуллари ҳам бир ҳақиқатни яна бир бор исботлади: ҳаёт давом этар экан, инсон бор экан, мурожаатлар бўлиши табиий ва Президент асос солган халқ билан мулоқот тизими боис кўплаб инсонларни анча вақтдан бери ўйлантириб келаётган масалаларга ечим топилмоқда.

«Оммавий қабуллар уч ойлиги» доирасида Сергели, Чилонзор, Юнусобод туманларида ташкил қилинган очиқ-жонли мулоқотлар майдонида ўттизга яқин вазирлик, қўмита ва республика ташкилотлари раҳбарлари қарийб 2 минг 270 та масалани кўриб чиққан бўлса, деярли ҳар уч масаладан биттаси жойида ҳал қилинди.

Ички ишлар вазирлиги масъуллари кўриб чиққан 265 та мурожаатнинг 137 таси шу ерда ҳал қилиб берилди. Айтайлик, 2013 йили ички ишлар тизимидан ишдан бўшатилган Жасур Раҳимов суд-ҳуқуқ соҳаларида амалга оширилган ислоҳотлар туфайли ҳуқуқий майдонда ўзининг ҳақлигини исботлашга эришди. Аввал ташкил қилинган худди шундай оммавий қабуллардаги мурожаатидан сўнг унинг иши Олий судда кўрилиб, оқлов ҳукми чиқарилган эди. Бу галги мулоқотлар майдонидаги мурожаатидан сўнг эса Жасур Раҳимов ички ишлар тизимига ишга қабул қилинди. Орадаги 9 йиллик узилиш унинг ҳам хизмат муддатига қўшилди.

Бу жараёнда яшнободлик собиқ ички ишлар ходими Наримон Бекқуловнинг ҳам кўп йиллик масаласига ечим топилди. Анча йил муқаддам ишдан ташқари вақтда катта жанжалнинг олдини олишга ҳаракат қилиб, бунинг оқибатида оғир тан жароҳати ҳам олган капитан Бекқулов батафсил текширувларсиз ишдан бўшатилган экан. Бироқ бунда унинг айбдор эмас, аслида жабрланувчи экани инобатга олинмаган.

Оммавий қабулдаги мурожаатидан сўнг Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти бу ишни тезкор ва батафсил ўргангач, Наримон Бекқуловни ички ишлар тизимига ишга тиклайдиган бўлди.

Яккасаройлик Карина Панкратованинг Бош прокуратура масъулларига айтишича, пойтахтимиздаги қурилиш корхоналаридан бири улар яшаётган Яккасарой тумани Миробод кўчасидаги ҳудудда қурилиш қилмоқчи, бироқ бу майдон аслида хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига бириктириб берилган. Бу масала Тошкент туманлараро маъмурий судида кўрилган ва аҳоли фойдасига ҳал қилув қарори чиқарилган, Тошкент шаҳар маъмурий суди аппеляция инстанцияси эса бу қарорни бекор қилган. Карина опа ва маҳалладошлари бу масалани ҳар томонлама чуқур, батафсил ўрганишни ва Яккасарой тумани қурилиш бўлимининг бу борадаги рухсатномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўрамоқда.

Уларнинг бу борадаги мурожаатлари асосида Тошкент шаҳар прокуратураси Тошкент шаҳар маъмурий суди аппеляция инстанциясининг қарорини бекор қилиш бўйича протест келтирди. Карина Панкратова масъулларга мазкур протест учун миннатдорлик билдираркан, бу масалани яна бир марта назоратга олишни сўради. Ушбу протест асосида мазкур низоли масала яқинда Олий судда томонлар ва прокуратура вакиллари иштирокида қонуний-адолатли кўриб чиқиладиган бўлди.

Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди
Жаҳон19:05 | 17.8.22
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди
«Қорақалпоғистонда мингдан ортиқ инсон айбсиз бўлгани учун эмас, яхши ният намойиши сифатида қўйиб юборилган» — Алишер Қодиров
Жамият, Қорақалпоғистон18:42 | 17.8.22
«Қорақалпоғистонда мингдан ортиқ инсон айбсиз бўлгани учун эмас, яхши ният намойиши сифатида қўйиб юборилган» — Алишер Қодиров