Жаҳон - 20:30 · 30.05.2022

Туркияда охирги ковид чеклови олиб ташланди

Туркияда тиббий ниқоб тақиш талаби бекор қилинди. Бу ҳақда «МИР 24» хабар берди.

Фото: «ABC News»

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Коджу ушбу маълумотни тасдиқлаган. «Кетма-кет учинчи кундирки, кунлик касалланишлар сони мингдан кам. Агар хоҳласак, жамоат транспортида ниқоб тақмаслигимиз мумкин. Касалхоналардан ташқари тиббий ниқоб тақиш мажбурий эмас», — деган Коджу.

Шунингдек, у мавжуд тажрибани инобатга олган ҳолда, фуқаролар жамоат транспорти ва одамлар гавжум жойларда ҳамон ниқоб режимига риоя қилиши маъқуллигини қўшимча қилган.

Аввалроқ дунёдаги коронавирус билан боғлиқ вазият маълум қилинганди. Шунингдек, қайси мамлакатларда коронавирусга чалиниш кўрсаткичи юқорилиги айтилган.

Bugun — LIVE